Байден альцгеймер касаллигига чалинган бўлиши мумкин
Олам
−
11 Февраль
13531АҚШ Президенти Жозеф Байден ҳақиқатан ҳам ёшга боғлиқ деманц белгиларини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Жон Хопкинс университети профессори ва жарроҳ Марти Макари "Fox New" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Когнитив (идрок) пасайиши бизнинг кўз ўнгимизда содир бўлмоқда. Айтайлик, беш йил олдинги билан солиштирганда бугунги иш услубимизда жуда сезиларли фарқ бор. Бу жуда ачинарли”, деган у.
Шифокорнинг эслатишича, ҳар бир киши вақти-вақти билан унутиши ёки хато қилиши мумкин, аммо Байденда кучайиб бораётган хотира йўқолиши ва нутқнинг кечикиши жиддий ҳолат.
Макарининг фикрича, америкаликларнинг Байденнинг президентлик пойгасида иштирок этишидан хавотирланишига асослари етарли. Унинг фикрича, Президентнинг аҳволи энди ўнгланиши даргумон.
Шифокор аниқ ташхис қўймаган, лекин Байденнинг ёш билан боғлиқ муаммолари борлигини тан олди. Унга кўра, Байденда нутқ норавонлиги, қаердалигини унутиш ва исмларни эслай олмаслик каби касаллик белгилари мавжуд.
Кеча, 10 февраль куни АҚШнинг 81 ёшли Президенти Жо Байденнинг ҳаёти ва фаолиятига оид асосий фактларни эслай олмаслиги ҳақида Америка Қўшма Штатлари Адлия вазирлигининг махсус маслаҳатчиси, прокурор, Роберт Ҳурнинг ҳисоботидан сўнг, собиқ президентлар Барак Обама ва Дональд Трампнинг шифокори Ронни Жексон одамларга мурожаат қилиб, агар Байден қайта сайланмоқчи бўлса, сайловлар олдидан ақлий салоҳиятини синовдан ўтказиши кераклигини талаб қилган.
Ҳисобот эълон қилинганидан кўп ўтмай, Оқ уй Ҳурга Президент хотираси ҳақидаги маълумотлар асоссиз ва хато эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Британия қироли Чарлз III да саратон аниқлангган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15