Байден АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Президенти Жо Байден мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати етишмаслиги сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Оқ уй томонидан эълон қилинган ҳужжатда Байденнинг таъкидлашича, АҚШнинг зарур миқдорда электр энергияси ишлаб чиқариш қобилиятига таҳдид солувчи “бир нечта омиллар” мавжуд.

“Мен, кичик Жозеф Р. Байден, Америка Қўшма Штатлари Президенти, Қўшма Штатлар Конституцияси ва қонунларида берилган ваколатлар билан, истеъмолчи талабини қондириш учун етарлича электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватига таҳдидлар мавжудлиги сабабли фавқулодда ҳолат мавжудлигини эълон қиламан”, дейилади хабарда.

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун у, хусусан, Камбоджа, Малайзия, Таиланд ва Вьетнамдан олиб келинган “айрим қуёш батареялари ва модулларини” икки йил муддатга импорт божларидан озод қилди.

У аввалроқ АҚШда қуёш энергияси ишлаб чиқаришни рағбатлантириш учун Мудофаа ишлаб чиқариш тўғрисидаги қонунга мурожаат қилган. Вашингтон бу “хорижий етказиб берувчилар ва душман давлатлар”га қарамликни камайтиришга ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден

Баҳолаганлар

2306

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг