Байден USAID раҳбари лавозимига номзод кўрсатди 

Олам

image

АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден мамлакатнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги собиқ доимий вакили Саманта Пауэрни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) раҳбари лавозимига номзод сифатида кўрсатди. 

Асли ирландиялик 50 ёшли Пауэр 2013 йилдан 2017 йилгача АҚШнинг БМТдаги доимий вакили бўлиб ишлаган. У 2003 йилги Пулитцер мукофоти совриндори. 

"У бизнинг ҳамкорларимиз билан COVID -19 пандемиясига қарши курашиш, заиф гуруҳларни қўллаб-қувватлаш, ҳар бир инсоннинг қадриятлари учун курашиш ва бутун дунё бўйлаб Америка ғоялари ва манфаатларини илгари суриш учун ишлайди", дейилган Байден жамоаси баёнотида.

Таъкидланишича, Халқаро тараққиёт агентлиги раҳбари лавозими эгаси Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг аъзоси ҳам ҳисобланади. 

Маълумотларга кўра, агар ирландиялик ушбу лавозимга тайинланса, унинг асосий вазифаларидан бири АҚШни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) аъзолигини қайтариш бўлади. Мамлакат 2020 йил июль ойида расман ЖССТга аъзолигини бекор қилган эди. Жо Байден эса агар сайловларда ғалаба қозонса, АҚШ қайтадан ЖССТга аъзо бўлишига ваъда берганди.

Қайд этиш керакки, USAID орқали АҚШ дунё давлатларига моддий ёрдам кўрсатиб келади. Ўзбекистонга ҳам айнан шу ташкилот орқали коронавирус пандемияси даврида бир неча марта тиббий воситалар етказиб берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден Пауэр

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг