“Бавария”нинг рекорди бузилди
Спорт
−
30 ноябр 2023 3998 1 дақиқа
Германиянинг “Бавария” клуби Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) гуруҳ босқичидаги мағлубиятсиз сериясини яна биттага узайтирди.
30 ноябрга ўтар кечаси Томас Тухель шогирдлари Мюнхенда “Копенгаген” билан дуранг ўйнади – 0:0.
Шундай қилиб, немис клуби Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги мағлубиятсиз сериясини 39 та ўйинга етказди. “Бавария”нинг мусобақадаги ғалабали серияси эса ниҳоясига етди. Жамоа 17 та ўйиндан буён турнирнинг гуруҳ баҳсларида ғалаба қозониб келаётганди.
Охирги марта “Бавария” гуруҳ босқичида 2017 йилда ПСЖдан мағлуб бўлганди. Ўшандан бери немис клуби 35 ғалаба ва 4 дуранг қайд этган.
ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги турида мюнхенликлар меҳмонда “Манчестер Юнайтед” билан ўйнайди. Баҳс 13 декабрь куни бўлиб ўтади.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август