“Бавария” биринчи даврани чемпион сифатида якунлади
Спорт
−
18 Декабрь 2021
1999Кеча, 17 декабрь куни Мюнхеннинг “Бавария” клуби Германия чемпионатининг 17-турида “Волфсбург”ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва қишки таътилга чемпион сифатида йўл олди.
Бу Юлиан Нагельсманн шогирдларининг 2015/16 йилги мавсумдан буён энг яхши натижаси ҳисобланади. Жамоа ўшанда Пеп Гвардиола қўл остида 46 очко билан 1-даврани чемпион сифатида якунлаган эди.
Қайд этиш жоиз, Бундеслига тарихида ҳар доим 17-турдан сўнг, энг камида 43 очко тўплаган клуб якунда чемпион бўлган.
Маълумот учун, “Бавария” 43 очко билан Германия Бундеслигасида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Энг яқин таъқибчи “Боруссия Дортмунд” эса 16 турдан сўнг, 34 очко жамғарган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023