“Бавария” “Барселона”нинг рекордини такрорлади
Спорт
−
11:35
668Мюнхеннинг “Бавария” клуби Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида мағлубиятсиз ўйин бўйича “Барселона”нинг рекордини такрорлади. Бу ҳақда “Opta Sport” хабар берди.
Манбага кўра, мюнхенликлар кетма-кет 33 та ўйиндан бери гуруҳ босқичидаги ўз уйларида мағлуб бўлмаяпти, 31 ғалаба ва икки дуранг. Бу серия турнир тарихидаги энг узоқ давом этган серия ҳисобланади.
Бунгача 2009-2020 йиллар оралиғида “Барселона” 33 та ўйин давомида ўз майдонида мағлуб бўлмаган.
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тури доирасидаги ўйинда “Бавария” Франциянинг ПСЖ клубини минимал ҳисобда мағлуб этди. Айни дамда “Бавария” мусобақа турнир жадвалида бешта ўйиндан сўнг 11-ўринни эгаллаб турибди. Компани шогирдлари ҳисобида 9 очко мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Англиянинг “Ман Сити” клуби ЕЧЛда 35 йиллик антирекордини такрорлагани хабар қилинганди.