Башар Асадга Россия фуқаролигини бериш таклиф қилинди
Олам
−
10:12
4705Россияда бошпана топган Сурия собиқ президенти Башар Асадга фуқаролик бериш таклиф қилинди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси мудофаа қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Алексей Журавлёв маълум қилди.
“Ҳар йили етти юз мингга яқин одам Россия паспортини олади ва менга ишонинг, уларнинг аксарияти таниқли одамлар эмас. Россия барча иттифоқчиларига, ҳатто, мағлуб бўлганларига ҳам инсоний муносабатда бўлади. Бу билан мамлакат дўстларини тезда кераксизга чиқарадиган АҚШдан тубдан фарқланади. Шунинг учун, агар Янукович Россия фуқаролигини олишга эришган бўлса, нега Россия учун анча-мунча иш қилган Асадга ҳам фуқаролик бермаслик керак?” дейди Журавлёв.
“Financial Times” маълумотларига кўра, Россияда аллақачон Асад ва унинг яқинларига тегишли уйлар мавжуд. Хусусан, Асаднинг қариндошлари ва яқинлари 2019 йилда “Москва-Сити”дан умумий қиймати 40 миллион доллар бўлган камида 19 та квартира сотиб олган. Собиқ давлат раҳбарининг акаси Ҳофиз Маҳлуф 13 та квартирага эгалик қилади, Асаднинг амакиваччаси Рами Маҳлуфнинг хотини эса иккита хонадонни ўз мулкида сақлайди. Собиқ президентнинг амакиваччалари яна тўртта уй-жой сотиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Башар Асад Россияга қочганида ўзи билан 135 миллиард доллар олиб кетгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси