Россия ҳимоясидаги Асад мамлакатдан қанча пул билан чиқиб кетди?

Олам

image

Сурияда Башар Асад режими ағдарилгач, собиқ президент Россияга қочганида ўзи билан қанча пул олиб кетгани маълум бўлди. Бу ҳақда NTV хабар берди.

Режимнинг разведка агентлиги аъзоси Холид Бейнинг айтишича, Асад ўзи билан 135 миллиард доллар олиб кетган.

Қолаверса, мухолифат кучлари Асад оиласига тегишли махфий туннеллар тармоғини топган. Башар Асаднинг укаси генерал-майор Моҳир Асадга қарашли қаср остидан олтин ташишга мослаштирилган кенг туннеллар тармоғи аниқланган.

Бу маълумотлар ҳали расмий тасдиқланмаган, аммо Асад режимининг ички уруш давомида катта иқтисодий маблағларни ўзлаштирганлиги борасидаги даъволар халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотган.

Эслатиб ўтамиз, 8 декабрга ўтар кечаси қуролли мухолифат жангарилари Дамашққа кириб келиб, Асад режимини қулатган эди. Шундан сўнг, Башар Асад мамлакат пойтахтини самолётда тарк этганди. 8 декабрь куни тушдан кейин Россия ТИВ Асад “Сурия Араб Республикаси ҳудудидаги қуролли можаронинг қатор иштирокчилари” билан музокаралардан сўнг президентлик лавозимини тарк этишга қарор қилганини ва мамлакатни тарк этганини тасдиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Асад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг