Башар Асад тўртинчи бор Сурия Президенти этиб сайланди
Олам
−
28 Май 2021
5503Сурия Араб Республикасининг амалдаги раҳбари Башар Асад тўртинчи президентлик муддатига сайланди. У жорий йилнинг 26 май куни ўтказилган сайловларда 95 фоиздан ортиқ овоз олган. Бу ҳақда Сурия парламенти спикери Ҳаммуда Саббағ маълум қилган.
13,5 млн сайловчи Асадга овоз берган. Унинг рақобатчиси ички мухолифат вакили Маҳмуд Аҳмед Мурай ва Социалистик Иттифоқчи партиянинг собиқ депутати Абдулла Саллум Абдулла мос равишда 3,3 ва 1,5 фоиз овоз олган.
Сайловда жами 14,2 миллион суриялик иштирок этган.
Асад яна бир етти йиллик муддатга сайланган. У президент лавозимини 2000 йилдан бери узлуксиз эгаллаб келади. Бу лавозимда у отаси Ҳафиз Асад ўрнини эгаллаган. Ҳафиз Асад 1971 – 2000 йиллар давомида Сурияни бошқарган. Бу йил у ҳокимиятга келганига 50 йил тўлади.
Маълумот ўрнида, Буюк Британия, АҚШ, Германия, Франция ва Италия Ташқи ишлар вазирлари халқаро ҳамжамиятни Сурияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларини тан олмасликка чақирган.