Асад “курси”сида қоладими? Сурияда президентлик сайлови ўтказилмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Сурияда бугун, 26 май куни президентлик сайловлари бошланди. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар бермоқда.  

Сайлов участкалари эрталаб соат 07:00 дан кечки соат 19:00 гача очиқ бўлади. Амалдаги Президент Башар Асад, Социалистик Иттифоқчи партиянинг собиқ депутати Абдулла Саллум Абдулла ва ички мухолифат вакили Маҳмуд Аҳмед Мурай Сурия Араб Республикаси раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмоқда. 

Сурия конституциясига мувофиқ, парламент сайлов кампанияси бошланганидан кейин 10 кун ичида номзодларнинг аризаларини қабул қилди. Кампанияда камида 35 нафар депутат томонидан қўллаб-қувватланадиган фуқароларгина иштирок этиши мумкин. Сурия Халқ Кенгаши 250 аъзодан иборат. 

Башар Асад отаси — Суриянинг собиқ Президенти Ҳафиз Асад 2000 йилда вафот этгандан буён мамлакатга раҳбарлик қилиб келади.

Маълумот ўрнида, Буюк Британия, АҚШ, Германия, Франция ва Италия Ташқи ишлар вазирлари халқаро ҳамжамиятни Сурияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларини тан олмасликка чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия сайлов

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг