“Барселона” етакчисини қўйиб юбормоқчи эмас
Спорт
−
24 Январь
4079Каталониянинг “Барселона” клуби вингер Рафинья билан шартномани узайтириш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Барселона” жорий мавсум якунида футболчига узоқ муддатли шартнома таклиф қилмоқчи. Клуб Рафинья учун келган таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас.
Маълумот ўрнида, Рафинья каталонияликлар сафига 2022 йилда келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. Бразилиялик футболчи жорий мавсум клуб таркибида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 11 та ассист қайд этди. 28 ёшли вингернинг нархи “Transfermarkt” порталида 80 миллион еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Манчестер Сити” Рафиньяни сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
18 Февраль
18 Февраль
Тренддагилар
![Ўзбекистонда 1 мартдан ойлик ва нафақалар ошадими?](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/LF/thumb_AV506IfBgmW3B2hZlNW2THujNmRi9d.jpg)
![Самарқандда 7 нафар энергетика ходими йиғилиш вақтида қамоққа олинди](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/on/thumb_nltVCf5OdeUemulf7mNlpe3HsimLWR.jpg)
![1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/R5/thumb_watlnJ8OLVoNjpRyEbpSHTQElY6tLN.jpg)
![“Ман Сити” ўзбек рассомининг меҳнатини эътиборсиз қолдирмади (видео)](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/ST/thumb_sYQI5L7QgnRSOG3stFqSAMWAfMOgeh.jpg)
![Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/uZ/thumb_pQCThx1ARSebk7O21dg1mBc8ixBmUw.jpg)