Рафинья Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин
Спорт
−
22 Январь
2042Англиянинг “Манчестер Сити” клуби "Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчиси Рафиньяга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “TEAMtalk” хабар берди.
Манбага кўра, “Манчестер Сити” Рафиньяни ўз таркибига қўшиб олиш учун 100 миллион евро сарфлашга ҳам тайёр. Бразилиялик футболчи учун Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳам даъвогарлар рўйхатида қайд этилган.
Маълумот учун, 28 ёшли Рафинья жорий мавсум “Барселона” сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг каталонияликлар билан тузилган шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” бразилиялик ҳимоячи Витор Рейсни ўз сафига қўшиб олгани хабар қилинганди.