“Барселона” ЕЧЛда рекорд ўрнатди
Спорт
−
17 Апрель 2019 6223 1 дақиқа
Кеча Европа Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувида Каталониянинг “Барселона” клуби “Манчестер Юнайтед” дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди.
Эътиборлиси, бу голлар жамоанинг ЕЧЛ турнирида ўз майдонида урган 100, 101, 102 голларига айланди. 100-юблей голга жамоа сардори Лионель Месси муаллифлик қилди.
“Барселона” шу тариқа мусобақа тарихидаги 100лик довондан ўтган илк жамоа бўлди. Бу турнир учун рекорд ҳисобланади.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель