“Барселона”  Ямалнинг хатти-ҳаракатидан хавотирда

Спорт

image

“Барселона” раҳбарияти 18 ёшли вингер Ламин Ямалнинг сўнгги пайтлардаги хатти-ҳаракатлари ва турмуш тарзидан норози. Бу ҳақда журнадист, инсайдер Ману Карренёга таянган ҳолда “Football” нашри хабар берди.

“Ламиннинг кундалик ҳаётида бироз хавотирли ҳолатлар кузатилмоқда. Бу ваҳима учун сабаб эмас, бироқ клуб сўнгги ойларда унинг айрим хатти-ҳаракатлари ва турмуш тарзидан мамнун эмас”, деди Карренё.

Ямалга яқин манбалар футболчининг кечки тадбирларга тез-тез қатнашаётгани, машғулотларда эса баъзан сусткашлик қилаётгани ҳақида сўз юритган. Клуб вакиллари бу ҳолатни жиддий муаммо деб билмаяпти, бироқ Ямалнинг ёш бўлиши ва тез машҳурликка эришгани унинг эътиборини майдондан чалғитаётганидан хавотирда.

Журналистнинг маълум қилишича, Ямаль Чемпионлар лигасидаги ПСЖга қарши ўйин олдидан машғулотларга кечикиб келган. Клуб спорт директори Деко бош мураббий Ханси Фликни Ямални жазоламасликка кўндирган. Флик одатда машғулотларга кечиккан футболчиларни асосий таркибдан четлаштирарди. Бироқ кейинчалик немис мутахассис бу қарорини ўзгартирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона”га Ямин Ямаль учун Саудиянинг “Ал Ҳилол” клубидан 400 миллионлик рекорд таклиф келиб тушгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ламин Ямал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг