“Барселона” молиявий ҳолати бўйича режаларини ошкор қилди

Спорт

image

“Барселона” молиявий аҳволини яхшилаш учун бир қанча йирик компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиши ва кўпгина футболчилари билан хайрлашиши керак бўлади. Бу ҳақда “Championat.com” хабар берди.

Манбага кўра, клуб тахминан 200 миллион евро ишлаб олиши керак. “Барселона” спорт раҳбарияти навбатдаги трансфер ойнаси учун иш режасини тайёрлади ва ҳар қандай шароитда ҳам сотилмайдиган футболчиларини белгилаб олди. Раҳбарият ҳимоячи Роналд Араухо, шунингдек, ярим ҳимоячилар Педри ва Френки де Йонгларни сотмасликка қарор қилди. Бу футболчилар клуб ҳар қандай қийин молиявий ҳолатда қолса ҳам трансферга қўйилмайди.

“Барселона” Марк-Андре тер Штеген, Гави, Алекс Бальде, Жюл Кунде, Рафинья ва Роберт Левандовски каби футболчиларни ҳам сотиш ниятида эмас. Шунингдек, клубга Андреас Кристенсен ва Франк Кесси бўйича таклиф билан чиқалаётган бўлса ҳам бош мураббий Хави уларни жамоада қолишини хоҳлаяпти.

ОАВ клуб ҳужум чизиғини қайтадан тузиб чиқишига ишора қилмоқда. Каталония клубидаги маоши жуда юқори бўлган футболчилар жамоани тарк этиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Френки де Йонг “Барселона”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг