“Барселона” Мессига кетиш учун қонуний йўлни кўрсатди
Спорт
−
31 Август 2020
17740“Барселона” жамоа сардори Лионел Мессини шунчаки қўйиб юбормоқчи эмас.
“Барселона” Мессининг клубни тарк этиши учун қонуний йўл кўрсатди. Унга кўра, ҳужумчи шу трансфер ойнасида клубни текинга тарк этади ва келаси мавсумни тўлғича, футбол ўйнамай ўтказади.
Футболчининг клуб тузган шартномасида келишувни муддатидан аввал бузса, бир йил футболдан ва маошидан кечиши кўрсатилган.
Шу билан бирга, у шартномаси муддати тугамагунча, бошқа клуб билан шартнома туза олмайди. Унинг шартномаси 2021 йил ёзида тугайди.
Аввалроқ, Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Барселона”ни Мессини сотишга кўндиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Чемпионлар лигасининг чоракфиналида “Бавария”га 2:8 ҳисобида мағлуб бўлди. Қақшатқич мағлубиятдан кейин клуб бош мураббийи Кике Сетьен истеъфога чиқарилди.
Клубга нидерландиялик мутахассис Рональд Куман бош мураббий бўлди. У Месси билан алоҳида суҳбатлашганда, ҳужумчи эндиликда клубда алоҳида мавқега эга бўлмаслигини айтган. Шундан сўнг, Месси жамадонини йиғиб, кетиш ҳаракатига тушиб қолди.