“Барселона” маошларни кескин камайтирмоқчи
Спорт
−
06 Июнь 2022
2678Испаниянинг “Барселона” жамоаси футболчиларнинг маоши учун сарфланадиган харажатларни сезиларли даражада камайтирмоқчи. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди
Манбага кўра, “кўк анорранглиар” иш ҳақини 560 миллион евродан 400 миллион еврогача қисқартиришни режалаштирмоқда. Клуб буни амалга ошириш қийин бўлишини билади, аммо барибир “Барселона” ҳозирги молиявий жиҳатдан қийин вазиятда футболчиларнинг ойлигини туширишнинг иложини топиши керак.
Қайд этиш жоизки, “кўк анорранглилар” раҳбарияти маошларни камайтириш учун футболчиларни сотиш ва баъзи ҳолларда ҳаттоки шартномаларни бекор қилишни ўйламоқда. Бу орқали молиявий аҳволни бироз бўлса-да, изга солиш мақсад қилинган. Аммо бунга клуб футболчиларининг рози бўлиши номаълум бўлиб турибди.
Аввалроқ, “Барселона” ёзги трансфер ойнасида 700 миллион евро сарфлашини ният қилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, "Барселона" Европадаги энг қарздор жамоа эканлиги ҳам маълум қилинган.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси