“Барселона” Ла Лига рекордини ўрнатди

Спорт

image

“Барселона” Испания чемпионати 25-тури доирасидаги ўйинда “Атлетик Бильбао”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.

Хави Эрнандес шогирдлари “Атлетик” клубига қарши ўйиннинг биринчи бўлим охирида гол урди. 25-турдан сўнг каталонияликлар атиги 8 та гол ўтказиб юборди, бу Ла Лиганинг жорий мавсумдаги рекорди сифатида қайд этилди. 25 турдан сўнг 10 та гол ўтказиб юборган собиқ рекордчи клублар “Атлетико Мадрид” ва “Депортиво” ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона“ ва “Реал”нинг ўйинларига VAR (видео ассистент рефери) аралашамаганда иккала клубнинг очколари сони тенг бўлиши маълум бўлганди. Ҳозирда Каталония клуби азалий рақибини турнир жадвалида 9 очкога ортда қолдирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ла Лига “Барселона”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг