“Барселона” дарвозабони Жоан Гарсия жароҳат олиб сафдан чиқди

Спорт

image

“Барселона” жамоасининг асосий таркиб дарвозабони Жоан Гарсия тиззасидан олган жароҳати сабабли тахминан уч ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

25 ёшли дарвозабон Ла Лига доирасида “Расинг”га қарши ўтказилган ва 7:2 ҳисобида якунланган учрашувда жароҳат олганди.
Биринчи бўлим якунида Гарсия тўп ортидан ҳаракатланган пайтда сунъий майдоннинг нам қисмида сирпаниб кетган. Дарвозабон танаффусдан кейин майдонга қайтмаган ва унинг ўрнига Войцех Шенсний тушган.

Текширувлар натижасида Гарсиянинг ўнг тиззасида мениск ёрилиши аниқланган. Футболчига жарроҳлик амалиёти талаб этилмайди, аммо унинг тикланиши тахминан уч ҳафта давом этиши кутилмоқда.

Шу сабабли, Гарсия Испания чемпионати доирасида “Севилья”га қарши бўлажак учрашувни ўтказиб юборади. Дарвозабон жорий йилнинг 10 октябрь куни “Хетафе”га қарши баҳсда майдонга қайтиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Жоан Гарсия жорий мавсумни “Барселона”нинг асосий дарвозабони сифатида барча учрашувларда асосий таркибда майдонга тушаётганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг