“Барселона” “Атлетико”ни мағлуб этиб, ЕЧЛдан чиқиб кетди
Спорт
−
08:21 3518 1 дақиқа
UEFA Чемпионлар Лигасининг чорак финалидан ўрин олган “Атлетико Мадрид” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви якунланди. Мадриднинг “Сивитас Метрополитано” стадионида кечган баҳсда каталонияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, бироқ дастлабки ўйинда “Атлетико”нинг қўли баланд келгани (2:0) сабабли Мадрид клуби кейинги босқичга йўл олди.
Ўйиннинг 4-дақиқасида Ламин Ямал ҳисобни очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 24-дақиқада Ферран Торрес “кўк-анорранглилар”нинг устунлигини мустаҳкамлади. 31-дақиқада эса Адемола Лукман мезбонларнинг жавоб голини уришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида Ферран Торрес рақиб дарвозасига учинчи голни ҳам киритган эди, бироқ офсайд сабабли ушбу гол инобатга олинмади. Ўйин якунланиши арафасида, 80-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Эрик Гарсия қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Live
Барчаси