“Барселона” Альваресга илк расмий таклифни тайёрламоқда
Спорт
−
28 Май 909 1 дақиқа
“Барселона” “Атлетико Мадрид” ҳамда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес учун илк расмий таклифини юборишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Романонинг маълумотига кўра, каталонияликлар яқин кунларда расмий таклиф юборади ва битимга ҳеч қандай футболчи қўшилмайди.
Манбага кўра, Хулиан Альварес бир неча ой аввал “Атлетико”нинг янги шартнома таклифини рад этган ва клуб раҳбариятига жамоани тарк этиш истагини билдирган. Унинг агенти ва воситачилари билан ўтказилган юзма-юз учрашувдан сўнг “Барселона” ўз таклифини расман тақдим этади.
Маълумот учун, жорий мавсумда Хулиан Альварес “Атлетико Мадрид” сафида барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инсайдер Фабрицио Романо “Барселона” “Ньюкасл Юнайтед” ҳужумчиси Энтони Гордонни 70 млн евро ва бонуслар эвазига трансфер қилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Live
Барчаси