“Барселона” аъзоси фаолиятини “Ал-Наср”да давом эттириши мумкин

Спорт

image

Франциялик футболчи Клеман Лангле ёзда Криштиану Роналдунинг жамоадоши бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона” “Ал-Наср” билан ҳимоячининг трансфери шартлари бўйича деярли келишувга эришган. Трансфер миқдори кичик бўлиши кутилмоқда, лекин ҳалигача Лангленинг ўзи розилик билдирмаган.

Қайд этилишича, Клеман Европада қолишни режалаштирмоқда, аммо “Ал-Наср”дан фойдали таклиф тушса, унинг режалари ўзгариши мумкин.

Ҳимоячи ўтган мавсумни ижара асосида “Тоттенхем”да ўтказди. У АПЛда умумий 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” футболчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Клеман Лангле

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг