“Барселона” ҳужумчиси ПСЖга ўтади
Спорт
−
31 Июль 2023
2693Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле фаолиятини ПСЖда давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Элена Кондис Twitter саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Дембеле жамоадошларига ПСЖга ўтишини айтган. Каталония клуби вингери парижликлар билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олган. Қайд этилишича, ПСЖ трансфер учун 50 миллион евро тўлайди.
Маълумот учун, франциялик ҳужумчи 2017 йилдан буён “Барселона” сафида тўп суриб келаётганди. У Дортмунднинг “Боруссия”сидан 105 миллион евро эвазига Каталония клубига кўчиб ўтган.
2022/2023 йилги мавсумда Дембеле “Барселона” сафида барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг Каталония клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг нархи 60 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь