“Барса” ва Тер Штеген ўртасида келишмовчилик чиқди

Спорт

image

“Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штеген клубнинг унинг жароҳати ҳақидаги ҳисоботини Ла Лига тиббий комиссиясига юборишига рози бўлмаяпти. У ушбу ҳужжатга имзо чекмаган. Бу ҳақда журналист Рамон Альварес де Мон Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Унинг билдиришича, тер Штегеннинг ушбу ҳаракатлари каталонияликлар сафидаги янги дарвозабон Жоан Гарсияни рўйхатдан ўтказишга таъсир қилиши мумкин.

Маълумот ўрнида, тер Штеген орқа қисмидан операция қилинган. “Барселона” дарвозабоннинг тикланиши камида тўрт ой давом этишини исботлаш орқали Гарсияни рўйхатдан ўтказишга эришмоқчи.

Бунгача тер Штеген сардорлик боғичидан маҳрум бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Келаси ҳафта сардор учун овоз бериш маросими бўлиб ўтиши керак. Манбаларнинг ёзишича, германиялик футболчиси сардор этиб сайланиш учун барча имкониятларга эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Марк-Андре тер Штеген Жоан Гарсия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг