“Барса”дан “Реал”га жавоб: Гризманн расман Каталонияда
Спорт
−
12 Июль 2019
6962Каталониянинг “Барселона” клуби расман “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олганлигини эълон қилди.
Клуб расмий сайтида маълум қилинишича, бугун, 12 июль куни “Камп Ноу” стадионида футболчининг расмий таништирув маросими ўтказилади. Амалдаги жаҳон чемпиони Гризманн “кўк-анорранлилар” сафига 120 млн евро эвазига келиб қўшилган. Клуб раҳбарияти футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Шартномага кўра, футболчининг товон пули 800 млн евро этиб белгиланган.
Олдинроқ, бир қатор хориж ОАВларида футболчининг “Атлетико” томонидан жаримага тортилгани ҳақида хабарлар тарқалганини маълум қилган эдик.
Маълумот учун Гризманн “Атлетико” сафига 2014 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Ўтган мавсум француз футболчиси мадридликлар сафида 21 та гол киритиб 10 та самарали узатмани амалга оширган эди.