“Барселона” Гризманни қутқармоқчи

Спорт 913
image

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн яқин вақтлар ичида “Барселона” сафига трансфер қилинади.

Евро-футбол нашри тарқатган хабарларга кўра, “кўк-анорранглилар” 28 ёшли футболчини тезроқ ўз сафига қўшиб олишни хоҳлаяпти. Каталониянинг “Барселона” клуби Антуан Гризманнинг трансферини 12 июль кунига қадар расмийлаштиради. Трансфер нархи футболчининг “Атлетико” билан тузган шартномасида кўрсатилган товон пули – 120 млн еврони ташкил этади.

Франция терма жамоаси ҳужумчиси ўтган мавсум “Атлетико” сафида Испания Примеросида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол киритди ва 9 та голга узатмани амалга оширди.

Олдинроқ, “Атлетико” Гризманни жамоанинг янги мавсум олди ўқув-йиғин машғулотларида қатнашишга чақирган эди. Акс ҳолда клуб футболчини жаримага тортиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 2.9