11 январдан барча ОТМларда анъанавий таълим бошланади
Жамият
−
04 Январь 2021
11710Ўзбекистонда 2020-2021 ўқув йилининг 11 январидан барча олий таълим муассасаларининг тегишли курс талабаларида анъанавий таълим бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот котиби Фарҳод Бабашев маълум қилди.
Айрим касал бўлган ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларнинг ўқиши онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин.
“Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади”, деди Бабашев.
Аввалроқ, жорий йилнинг 1 февралидан ОТМларда тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз қолиши ҳақида хабар берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь