11 январдан барча ОТМларда анъанавий таълим бошланади
Local
−
04 January 2021 13374 1 minute
Ўзбекистонда 2020-2021 ўқув йилининг 11 январидан барча олий таълим муассасаларининг тегишли курс талабаларида анъанавий таълим бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот котиби Фарҳод Бабашев маълум қилди.
Айрим касал бўлган ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларнинг ўқиши онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин.
“Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади”, деди Бабашев.
Аввалроқ, жорий йилнинг 1 февралидан ОТМларда тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз қолиши ҳақида хабар берган.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November