Расман: Ўзбекистонда талабалар контрактлари оширилмайди
Жамият
−
04 Январь 2021
5940Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди. Бу ўз навбатида олий таълим муассалари талабаларининг тўлов-контракти борасида турли саволларни юзага келтирди.
Бугун, 4 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев брифинг вақтида ОТМларда тўлов-контракт миқдори оширилмаслигини маълум қилди.
"Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади", деди Бабашев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь