“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилди

Жамият

image

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мажлисда баҳс-мунозараларга бой бўлган масалалардан бири — “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди. Мазкур ҳужжатдан кўзланган асосий мақсад омонатчиларнинг ҳамда банк хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, банкларнинг барқарорлиги, улар ўртасида соғлом рақобатни таъминлашдан иборат бўлиб, энг муҳими, омонатчиларнинг турли кутилмаган таваккалчиликлардан ҳимоялаш орқали банкларга бўлган ишонч даражасини оширишни назарда тутади. 

Шунингдек, банк тизимининг барқарорлигини таъминлашнинг муҳим чораси сифатида қонун лойиҳаси билан банкларни рўйхатга олиш тартиби ва шартлари, шу жумладан, норезидентларнинг банк капиталидаги иштироки тартибга солинмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат, халқаро тажрибани инобатга олиб, қонун лойиҳаси билан бир банк бошқа молия институтини назорат қилувчи, юридик шахс бўлмаган молия институтларининг бирлашмаси – банк гуруҳи тушунчаси киритилмоқда. 

Бу билан банкларнинг ўзаро масъулиятини ошириш, тизимли хатарларни камайтириш, шунингдек, банкларни консолидациялашган асосда назорат қилиш орқали Марказий банкнинг назорат функцияларини такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий Мажлис

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг