Банкирлар мижознинг 300 минг долларини чўнтагига урди
Crime
−
14:08 1778 1 minute
Тошкент шаҳрида тижорат банки масъуллари фуқаронинг омонатдаги 500 минг долларидан 300 минг долларини унинг номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида аниқланган. Текширувда тижорат банкларидан бирининг масъул шахслари фуқаро И.М.нинг банкдаги 500 минг АҚШ долларлик омонатидан 300 минг долларни унинг номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзлаштириб, талон-торож қилгани маълум бўлган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 5 млрд сўмлик кредит маблағларини ўзлаштирганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик С. А. Туркия ҳудудида қўлга олингани ҳамда Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All