Банк мансабдорлари пластикдаги пулларни ўмариб келгани аниқланди
Жамият
−
19 Март 2019 10835 1 дақиқа
Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги банклардан бирининг бир гуруҳ мансабдор шахслари ушбу банк мижози ҳисобланган 15 нафар фуқароларнинг банк пластик карточкаларидаги пулларни ўзлаштириб келган. Бу ҳақда Хоразм вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Уюшган жиноий гуруҳ 2 йил давомида жами уч миллион сўмдан ортиқ пулларни мижозларнинг логин ва паролларидан фойдаланган ҳолда талон-тарож қилиб келган.
Мижоз ишончини оқлай олмаган юқоридаги банк ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь