Банк карталаридан қарийб 1 млрд сўм ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга тушди

3-саҳифа

image

Зарарли вируслар орқали фуқароларнинг банк карталари маълумотини олиб, 1 млрд сўмга яқин пул ўғирлаган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, гуруҳ аъзолари Telegram мессенжерида Android телефонлар учун APK кенгайтмали вирусли дастурлар орқали телефон қурилмаларидаги СМС-хабарларни ўқиш, контакт, қўнғироқлар тарихи ва бошқа маълумотларни қўлга киритиб, банк карталаридаги пулларни ўғирлаган. Тезкор тадбир давомида уларнинг турли давлат фуқаролари экани, Telegram’да яширин гуруҳ очиб, унда фаол ишлагани маълум бўлган.

Гуруҳда вирусли дастур ўрнатиб олган фуқароларнинг банк карта маълумотлари ҳамда боғланган смс тасдиқлаш кодлари мавжудлиги аниқланган. Шу билан бирга ушбу шахсларнинг телефон қурилмалари кўздан кечирилганда 177 та банк картасидан 1 млрд сўмга яқин пул ўғирлангани, ушбу фирибгарлик call-марказ орқали бошқарилгани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур жиноий гуруҳнинг мамлакатдаги бошқа аъзолари доирасини аниқлаш учун тезкор қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Тергов ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида истиқомат қилиб, одамларнинг пулини кўпайтириб бериш билан алдаб, уларнинг пулини ўзлаштириб олган йигит Тошкент шаҳрида қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Telegram жиноий гуруҳ СМС-хабар вирусли дастурлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг