Бангладешдаги намойишларда 1000 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Олам
−
30 Август
5282Бангладешда ўтган ой ҳукуматга қарши намойишлар чоғида бошланган зўравонликлар 1000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди ва бу мамлакат 1971 йил мустақилликка эришганидан бери тарихдаги энг қонли давр сифатида қайд этилди. Бу ҳақда муваққат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, Нобель мукофоти совриндори, иқтисодчи Муҳаммад Юнус бошчилигидаги муваққат ҳукумат Шайх Ҳасинанинг кетишидан бир неча ҳафта олдин авж олган зўравонликларни бостириб, унинг маъмуриятини қўлга олди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Нуржаҳон Бегумга кўра, 1000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 400 дан ортиқ талаба кўриш қобилиятини йўқотган. Кўплаб одамлар оёғи жароҳатланган ва кесиб ташлашга мажбур бўлган.
Ички ишлар вазирлиги расмийси ҳалок бўлганлар сони уларнинг исмини ошкор қилмаслик шарти билан шифохона қайдлари ва маҳаллий маъмурият маълумотларига асосланган ҳолда аниқланганини маълум қилди.
Маълумот учун, июнь ойида ҳукумат лавозимларининг 56 фоизи асосан 1971 йил Покистондаги мустақиллик уруши фахрийларининг қариндошларига квота орқали ажратилиши тўғрисидаги қуйи суд қарори сабаб оммавий норозиликлар бошланган. Кейинчалик Олий суд бу қарорни рад этган ва давлат лавозимларининг 93 фоизи номзодлар учун очиқ бўлиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ намойишлар сабабчиси бўлган Бангладеш собиқ бош вазири Шайх Ҳасинага турли даҳшатли жиноятлар учун 51 та айблов қўйилган эди.
LiveБарчаси