Бангладешда паром дарёга чўкиб кетди. 5 киши ҳалок бўлди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 5 апрель куни Бангладешда тахминан 50 нафар йўловчини олиб кетаётган паром (солсимон ясси кема) юк кемаси билан тўқнашиб, Шиталакшья дарёсига чўкиб кетди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берган.  

Ҳалокат камида беш кишининг ҳаётига зомин бўлган, кўпчилик бедарак йўқолган. 

Полиция вакили Кабир Ҳусайннинг сўзларига кўра, паром Нараянганж шаҳридан Муншиганд томон кетаётган бўлган. 

"Бедарак кетганларни қидириш бўйича операция давом этмоқда", дейди у. Кабир Ҳусайн баъзи йўловчилар қирғоққа сузиб чиқишга муваффақ бўлганини қўшимча қилган. 

Қайд этилишича, дарёда паром ҳаддан ташқари кўп бўлган. 

Бангладеш Ҳукумати мамлакатда коронавирус ҳолатлари кўпайгани сабабли 5 апрелдан бошлаб бир ҳафталик локдаун эълон қилган, шунинг учун ҳам одамлар уйга қайтишга шошилаётган бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бангладеш паром

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг