Бангладешда даҳшатли ёнғин оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Олам
−
01 Март
3440Бугун, 1 мартга ўтар кечаси Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги ресторанлардан бирида ёнғин содир бўлди. Оқибатда 43 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Dhaka Tribune" хабар берди.
Қайд этилишича, савдо марказининг иккинчи қаватида жойлашган “Kacchi Bhai” муассасасида ёнғин 29 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 21:50 да бошланган.
Ресторан ошхоналарида газбаллонлар борлиги сабабли ёнғин тез тарқалган. Одамлар зинапоядаги тутун туфайли бинони тарк эта олмаган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Қутқарувчилар ва фавқулодда хизматлар ёнғинни икки соат давомида ўчирган. Ўт ўчирувчилар 70 кишини ёнаётган бино ичидан қутқариб олган. Уларнинг 42 нафари ҳушсиз ҳолатда бўлган. Бундан ташқари, яна 20 дан ортиқ киши оғир жароҳат олган.
Ўт ўчирувчиларнинг айтишича, одамларнинг аксарияти бинодан сакраб тушишдан, куйиш ва бўғилишдан вафот этган.
Мадина Отабоева