Бангладешда 200 дан ортиқ одам сув тошқинларида ҳалок бўлди
Олам
−
16 Август 2020
6509Бангладешда 30 июндан бери давом этаётган кучли ёмғир натижасида юз берган тошқинда 217 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Анадолу” Бангладеш Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.
Тошқин сабаб 850 минг одам кўчишга мажбур бўлган, 47 мингги сувнинг ифлосланиши сабаб турли касалликларга чалинган.
2 млн одам инсонпарварлик ёрдами ва бошпанага муҳтож. Европа Иттифоқи Бангладешга ёрдам учун 1,94 млн доллар ажратди.
БМТнинг инсонпарварлик ёрдамларини мувофиқлаштириш офиси баёнотида Бангладешдаги ёрамга муҳтожлар учун 40 млн долларлик дастур амалга оширилиши маълум қилинди.
Амалдорлар тошқин экинларга зарар бериши ва ҳосилни юқиб юборишидан хавотирда.
Қайд этиш керакки, циклон ҳаво оқимлари Ҳиндистоннинг шарқий ҳудудлари ва Бангладешга тез-тез зарар беради. Бу аҳоли, қишлоқ хўжалиги ва мамлакат иқтисодиётига талафот етказади.
LiveБарчаси