Бангкокдаги фожиада ўзбекистонликлар жабрландими?
Жамият
−
18 Май 1479 1 дақиқа
Жорий йилнинг 16 май куни Таиланд пойтахти Бангкокда юк поезди йўловчи ташувчи автобус билан тўқнашиб кетган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий муносабат билдириб, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилди.
Билдирилишича, Бангкок шаҳрида юк поезди ва йўловчи автобуси тўқнашуви оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 33 нафар жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган. 17 май ҳолатига кўра, жароҳат олганларнинг 15 нафарига шифохонадан жавоб берилган, 18 нафари даволанмоқда. Ҳозирча ҳалок бўлганлардан 2 нафари Таиланд фуқароси экани аниқланган.
Бангкокдаги Police General Hospital суд-тиббий экспертиза бўлими маълумотига кўра, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас. Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Таиланддаги консуллик муассасаси томонидан доимий назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу фавқулодда ҳодиса Маккасан станцияси яқинида содир бўлган. Автобус темир йўлга тиқилиб қолган. Ҳалокатга учраган поезд оғир контейнерларни ташиётган бўлган ва тўқнашувгача ўз вақтида тормоз беришга улгурмаган.
Live
Барчаси