Балки “Реал Мадрид” футболкасини кийсам, сочларим ўсиб кетар – Анри
Спорт
−
12:22 1173 1 дақиқа
“Арсенал”нинг машҳур собиқ футболчиси Терри Анри муаммоларига қарамай, “Реал Мадрид”нинг Чемпионлар лигасида “Манчестер Сити”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратганидан ҳайратланганини айтиб ўтди. Бу ҳақда у CBS Sports студиясида ўйиндан кейинги дастурда сўз очди.
“Мен “Реал Мадрид” футболкаси нимадан тикилганини билмайман. Бу қандай содир бўлишини тушунмайман, лекин улар Чемпионлар лигасида ўйнаганда шунчаки ўзгариб кетади. Балки мен ҳам шу футболкани кийсам, сочларим яна ўсиб чиқиб қолар”, дейди Анри.
Ушбу учрашувда “қироллик клуби” сафида ҳужумчи Килиан Мбаппе ҳамда ярим ҳимоячи Жуд Беллингем ва бир қатор футболчилар жароҳатлари сабаб ушбу учрашувни ўтказиб юборди, лекин шунга қарамай мадридликлар сардори Федерико Вальверде фаолиятидаги илк хет-трикни қайд этиб, жамоасига ғалаба келтирди.
Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви жорий йилнинг 17 март куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.