Бакудан Грозний ва Махачқалъага парвозлар тўхтатилди

Олам

image

Озарбайжон ҳаво йўллари (AZAL) Ақтау яқинида ҳалокатга учраган йўловчи самолёти бўйича тергов якунлангунига қадар Баку-Грозний-Баку ва Баку-Махачқалъа-Баку барча рейсларини бекор қилди. Бу ҳақда AZAL матбуот хизмати хабар берди.

“Озарбайжон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Баку-Грозний-Баку ва Баку-Махачқалъа-Баку йўналишлари бўйича парвозлари текширув якунлангунига қадар тўхтатилди”, дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, AZAL'нинг бошқа йўналишларига парвозлар мунтазам жадвал бўйича амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон авиакомпаниясининг Баку-Грозний рейси бўйича учаётган самолёти Қозоғистонда ҳалокатга учрагани хабар қилинганди.  
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ушбу авиаҳалокат муносабати билан МДҲнинг норасмий саммитида қатнашмай Бакуга қайтди. Россия Президенти Владимир Путин эса ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, барча жабрланганларга тезроқ шифо топишини тилаган. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Илҳом Алиев ва Владимир Путинга Қозоғистонда самолёт ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллаган. Самолёт бортида беш нафар экипаж аъзоси ва 64 нафар йўловчи бўлган, улардан 42 нафари Озарбайжон, 16 нафари Россия, олти нафари Қозоғистон ва уч нафари Қирғизистон фуқаролари бўлган. Яна икки кишининг фуқаролиги номаълум. Қозоғистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, 32 киши, жумладан ўн нафар россиялик тирик қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баку Грозний AZAL

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг