Бакуда суд 8 россияликни ҳибсга олди (видео)

Олам

image

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрининг Сабаил туман суди наркотик моддаларни транзит қилишда айбланаётган саккиз нафар Россия фуқаросига нисбатан тўрт ойлик қамоқ жазоси кўринишида эҳтиёт чорасини қўллашга қарор қилди. Бу ҳақда Озарбайжоннинг APA ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Россия фуқаролари судга алоҳида-алоҳида олиб келинган. Улар кеча, 1 июль куни Озарбайжон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинганди.

Терговга кўра, ушбу россияликлар икки жиноий гуруҳ аъзоси бўлган. Улар Эрондан наркотик моддаларни ташиш ва интернет орқали киберфирибгарлик билан шуғулланганликда гумон қилинмоқда. Барча гумонланувчилар тўрт ойлик муддатга тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Маълумот учун, июнь ойининг охирида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтган йиллардаги қотиллик иши доирасида асли озарбайжонликлар қўлга олинди. Рейд давомида икки киши – ака-ука Сафаровлар вафот этди. Екатеринбург суди эса иш доирасида беш кишини ҳибсга олган: Аҳлиман Ганжиев, Мазоҳир, Акиф, Аяз ва Бакир Сафаров. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “г” банди – аввал айрим аъзолари қўлга олинган уюшган гуруҳ томонидан содир этилган қотиллик бўйича айблов қўйилган.

Бундан ташқари, Озарбайжон диаспораси раҳбари Шахин Шихлинский ҳибсга олинди ва сўроқдан сўнг қўйиб юборилди. Шунингдек, озарбайжонлик таниқли тадбиркор Юсуф Халилов ҳам ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Озарбайжон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг