Баку Қорабоғдаги операцияда қанча аскар йўқотганини очиқлади

Олам

image

Қорабоғдаги маҳаллий аксилтеррор тадбирлари давомида Озарбайжоннинг 192 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, 511 ҳарбий хизматчи ва бир фуқаро яраланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.  

Билдирилишича, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг 180 нафари Мудофаа вазирлиги, 12 нафари эса Ички ишлар вазирлиги ходимларидир. Яна бир ўлим тинч аҳоли орасида ҳам кузатилган. 

“Ҳарбий хизматчилар Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети учун ҳалок бўлди”, дейилади ССВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда “Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклаш мақсадида” маҳаллий аксилтеррор чоралари бошланганини эълон қилганди. 20 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да мазкур тадбирлар тўхтатилди


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг