Бахтиёр Саидов Уммон ва Эрон Ташқи ишлар вазирлари билан учрашди

Ўзбекистон

−

image

Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Масқат шаҳрида Уммон Султонлиги Ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидий ҳамда Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан уч томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, музокаралар давомида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транспорт-логистика йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мавжуд транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинган.

“Шунингдек, минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашиб, мавжуд кескинликни дипломатик воситалар орқали бартараф этиш ва томонлар ўртасидаги мулоқотни давом эттириш зарурлигини таъкидладик”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, мавжуд имкониятларни рўёбга чиқариш ҳамда минтақада тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни изчил давом эттиришга келишиб олинган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг