Бахтиёр Саидов уч давлат элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Жамият
−
16 Май
3084Бугун, 16 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов уч давлат – Португалия, Литва ва Даниянинг Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
Жумладан, Бахтиёр Саидов Португалиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Мадалена Фишердан ишонч ёрлиқларини қабул қилган.
Шунингдек, вазир Литванинг Ўзбекистондаги янги элчиси Эгидиюс Навикас ҳамда Даниянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Якоб Хеннингсендан ишонч ёрлиқларини олган.
“Учрашувимиз давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилдик ва келгуси ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олдик”, деб ёзган вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кипрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди.
LiveБарчаси