Кипрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
24 Апрель 2024 3810 1 дақиқа
Бугун, 24 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кипрнинг мамлакатдаги элчиси этиб тайинланган Кипрос Йоргаллиcни қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
"Кипрнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Кипрос Йоргаллиc жаноблари билан учрашиб, ишонч ёрлиқларини қабул қилдик", дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Кипр Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам мулоқот тобора мустаҳкамланиб бораётган муносабатларга, айниқса, иқтисодий йўналишдаги алоқаларга янги суръат бағишлаши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Толибон" ҳукумати Ўзбекистонга янги элчисини тайинлаганди.
Райҳона Улканбаева
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь