Бахтиёр Саидов Бердимуҳамедов қабулида бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов қабулида бўлди. Бу ҳақда “Turkmenistan Today” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда Бахтиёр Саидов Ашхободда ўтказилган Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги икки томонлама маслаҳатлашувлар давлатлараро мулоқотнинг устувор масалалари, минтақавий ва халқаро кун тартибдаги ҳамкорлик алоқаларининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашиш учун яхши имконият бўлганини таъкидлаган. 

Шунингдек, Туркманистон-Ўзбекистон ҳамкорлигида савдо-иқтисодий соҳага алоҳида эътибор қаратилиши айтилган. Шу муносабат билан ўзаро товар айирбошлаш, ёқилғи-энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги тармоқлари ҳамда бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг ижобий динамикаси қайд этилган.

Учрашув якунида Сердар Бердимуҳамедов ва Бахтиёр Саидов дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган давлатлараро стратегик ҳамкорлик бундан буён ҳам мустаҳкамланиб, муваффақиятли ривожланиб боришига ишонч билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Туркманистон Бахтиёр Саидов Сердар Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг