Бахтиёр Саидов Аббос Ароқчи билан гаплашди

Жамият

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Саидов Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Маълум қилинишича, алоқа давомида минтақавий хавфсизлик ва долзарб халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилган, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, барча масалаларни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги анъанавий дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли йўналишларда алоқаларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги яқин мулоқот ва амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Саудия Арабистонига ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мактубини Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Саудга топширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Бахтиёр Саидов Аббос Ароқчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг