Бахмут жангларида қанча маҳбус қони билан жавоб берди? Пригожин маълум қилди

Олам

image

“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин Бахмут учун жангларда қанча ёлланма аскар ҳалок бўлганини очиқлади. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.

Пригожиннинг сўзларига кўра, “Вагнер” урушга 50 минг маҳбусни жалб қилган ва уларнинг бешдан бир қисми ёки 20 фоизи ҳарбий ҳаракатлар давомида ҳалок бўлган. Шунингдек, “Вагнер”нинг бошқа гуруҳларида ҳам йўқотиш шундай экани маълум қилинган. Пригожин ҳалок бўлган ва яраланганларнинг умумий сонини маълум қилмаган. Аммо унинг интервьюсидан тушуниш мумкинки, ёлланма ҳарбийларнинг 15-16 минги, жумладан, 10 минг маҳбус ҳалок бўлган.

Евгений Пригожин Украина Қуролли кучларининг 50 минг аскари Бахмут учун жангларда ҳалок бўлгани ва 50 мингдан 70 минггачаси жароҳат олганини қўшимча қилган.

АҚШ Президенти Жо Байден жорий йилнинг 21 май куни Бахмут учун жангларда Россиянинг йўқотишлари 100 мингга яқин кишини ташкил этганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахмут Пригожин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг