Пригожиннинг васиятномаси эълон қилинди
Олам
−
02 Октябрь 2023
36348“Вагнер” асосчиси Евгений Пригожиннинг васиятномаси эълон қилинди. Унинг васиятномаси “ВЧК-ОГПУ” Telegram- каналида келтирилган.
2023 йил 2 мартдаги ҳужжатга кўра, тадбиркор барча мол-мулкини 25 ёшли ўғли Павелга васият қилган.
"Мен вафот этганимда ўзимга тегишли бўлган барча мол-мулкимни, у нима бўлишидан ва қаерда бўлишидан қатъи назар, шунингдек, келажакда менга сотиб олиниши мумкин бўлган мулкимни Павел Евгениевич Пригожинга васият қиламан", дейилади васиятномада.
Васиятнома шартларига кўра, Павел мерос ҳисобидан Пригожиннинг беваси, қизлари ва онаси Виолетта Пригожина учун муносиб яшашни таъминлаши керак.
“ВЧК-ОГПУ” Telegram-канали муаллифларининг манбасига кўра, Пригожинлар оиласида марҳумнинг мулкининг нотекис тақсимланиши фонида можаро бошланган.
“Пригожин беваси ва қизларига ҳеч нарса васият қилмади. Шу билан бирга, "Вагнер" асосчиси йиллар олдин собиқ хотинидан ажралиш вақтида унга ўз мулкининг бир қисмини берганди, дейилади хабарда.
ОАВ хабарларига кўра, Павел Пригожин Санкт-Петербургдаги турар жой ва унинг остидан ер участкасини олади. Унинг умумий кадастр қиймати 32,5 миллион рублни ташкил қилади.
Шунингдек, у “Вагнер” МЧЖни, “Аурум” МЧЖ кинокомпаниясидаги улушни, “Ритм” нотураржой мулкларини сотиш ва ижарага бериш компаниясини, кўчмас мулк бошқаруви ва савдо компанияси “Конкорд Менеджмент и Консалтинг” МЧЖ, “Конкорд Кейтеринг" компанияси ва бошқаларни олади.
Пригожиннинг ўлими
Жорий йилнинг 23 август куни Россиянинг Тверь вилоятида ҳалокатга учраган самолёт бортида “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин ва унинг ҳаммуассиси Дмитрий Уткин бўлгани, бортдаги барча 10 йўловчи ҳалок бўлгани айтилганди. 24 август куни Россия Президенти Владимир Путин самолёт ҳалокатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган ва Пригожинни истеъдодли тадбиркор, бироқ тақдири оғир инсон бўлгани ва ҳаётида жиддий хатоларга йўл қўйганини қайд этганди. Ғарб давлатлари етакчилари ва расмийлари эса мазкур ҳалокат ортида Путин турганини истисно қилмаслигини билдирган.
Масалан, Еврокомиссия “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожиннинг ўлими ҳақидаги маълумотларнинг ишончлилигига шубҳа қилаётган бўлса, Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий эндиликда “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси устидан назорат тўғридан-тўғри Путинга ўтишини тахмин қилмоқда.
27 август куни Россия Федерацияси Тергов қўмитаси “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожинни Тверь вилоятидаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Кеча, 29 август куни Пригожиннинг дафн маросими илгари кўплаб Россия қаҳрамонлари ҳарбий шараф билан дафн этилган Серафимов қабристонида ўнлаб журналистлар навбатчилик қилаётганда, Пригожиннинг дафн маросими бутунлай бошқа черков ҳовлисида – Пороховда жимгина ўтказилган. Унинг дафн маросимига Россия раҳбари Владимир Путин бормади.
LiveБарчаси