Бокс: Ярим финалга чиққан ўзбекистонликлар
Спорт
−
24 Апрель 2019
7758Хабарингиз бор, айни кунларда Таиланд пойтахти бокс бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Айни пайтга келиб, чорак финал босқичидан ўрин олган барча беллашувлар якунланди ва финал учун жанг қиладиган ўзбекистонликлар номи маълум бўлди.
Чорак финал натижаларига кўра, 9 нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди ва ўзлари учун камида бронза медалини нақд қилиб олишди. Эътиборингизга ярим финалга йўл олган ўзбек спортчилари рўйхатини маълум қиламиз:
Эркаклар:
-49кг: Нодир Мирзаҳмедов
-56кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-60кг: Шукуржон Раҳимов
-69кг: Бобо-Усмон Батуров
-91кг: Санжар Турсунов
+91кг: Баҳодир Жалолов
Аёллар:
-57кг: Ёдгорой Мирзаева
-64кг: Мафтуна Мелиева
-69кг: Шаҳноза Юнусова